6 479
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан Япониянинг “Шимидзу” корпорацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Тошкентда 3-октабр куни шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон—Япония конференсияси бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.
Конференсияда Ўзбекистоннинг геодезия, қурилиш, транспорт, табиатни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари, электротехника, энергетика, кимё ва коммунал соҳалардаги вазирлик ва идоралари мутасаддилари иштирок этди. Япониянинг “Шимидзу”, “Фужита”, “Марубени”, “Панасоник”, “Токио Роуп Инжиниринг”, Иточу, Мицубиши, Тоёта Сусе, “НЕК” каби йигирмадан ортиқ йирик корпорация вакиллари ўз ташкилотлари ва хизматлари ҳақида атрофлича маълумот берди.
Япониялик ишбилармонлар Ўзбекистонда шаҳарсозлик замон талаблари асосида ривожланаётгани, инфратузилма обектларини қуриш ва модернизациялаш ишлари иқтисодиёт ривожига хизмат қилаётганини таъкидлади. Инфратузилма обектларини қуриш ва модернизация қилиш, автомобил ва темир йўл тизимини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологиялари, табиий офатларнинг олдини олиш ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларини тақдим этди.
Тадбир доирасида ташкил этилган кооперация биржасида икки мамлакат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, томонларни қизиқтирган соҳалар бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Конференсияда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан Япониянинг “Шимидзу” корпорацияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Япония делегацияси мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди
Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди
Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли”
Россия ташқи ишлар вазири Макронни Наполеон ва Гитлер билан солиштирди