23:28 / 02.10.2016
7 260

Қирғизистон делегацияси Андижонга дўстлик сафарини уюштирди

Қирғизистон делегацияси Андижонга дўстлик сафарини уюштирди

1 октябрь куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммадқали Абулғозиев бошчилигидаги делегация Андижонга дўстлик сафарини уюштирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Делегация таркибига давлат органлари вакиллари, маданият арбоблари, ёшлар — жами 130 киши кирди. Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, улар орасида Ўш, Баткен ва Жалолобод идоралари, ТИВ, маҳаллий ўзини бошқариш органлари ва спорт идоралари ходимлари, Ўш шаҳри мэри Айтмамат Қодирбоев ва бошқалар бор эди.

Делегация Андижоннинг Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» чегара постида тантанали кутиб олинди.

Бир кунлик сафар мобайнида меҳмонлар диққатга сазовор ерларда, таълим ва маданият муассасаларида бўлди. Жумладан, улар Бобур боғи ва музейида, Андижон Давлат университетида, «Дўстлик уйи» ва яқинда реконструкция қилинган Андижон вокзалида бўлди.

Бундан ташқари, Қирғизистон вакиллари Андижон қиличбозлик марказида Рио–2016 совриндорлари билан учрашди, шунингдек, Олтинкўл туманида намунали лойиҳалар асосида қурилган уй-жой комплекслари билан танишиб чиқди, Асака туманидаги GM Uzbekistan заводига ташриф буюрди.

Ташриф тантанали қабул ва концерт билан якунланди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Фарғона ва Наманган вилоятлари вакиллари ҳам иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қирғизистон делегацияси Андижонга дўстлик сафарини уюштирди