Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик Кодекси ва Жиноят Кодекси янги моддалар билан тўлдирилди. Ўзгартиришлар шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи меъёрларни кўзда тутади. Кодексларга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Бу ҳақда "Кун" нашри «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарига асосланиб хабар берган.
Тузатишлар 24 сентябрдан бошлаб кучга кирди.
Маъмурий жавобгарлик кодексининг 46-моддасига кўра, фуқаронинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумот тўплаш, унинг шахсий ёки оила сири бўлган маълумотларни унинг розилигисиз тарқатиш энг кам иш ҳақининг 10 баравардан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят Кодексининг 141-моддасига мувофиқ, худди шундай ҳаракатлар энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси билан жазолашга сабаб бўлади.
Оғир оқибатларга олиб келган, ғаразли мақсадда ёки хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган шундай ҳаракатлар учун энг кам иш ҳақининг 100 дан 200 баробаригача жарима ё 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш чоралари қўлланилади.
Шундай ҳаракатларни содир этган шахс айбига иқрор бўлиб, жабрдийда билан ярашган ва етказилган зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!