Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга тайёр эканликларини билдиришди. Бу ҳақида Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.
Абдулазиз Комилов жума куни бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида Бишкекка ташриф буюрди. Комилов Қирғизистон президенти билан кечган учрашувда Ўзбекистоннинг қирғиз-ўзбек муносабатларини ўзаро ҳурмат ва қўшничилик анъаналарига таянган ҳолда ижобий ноталарда бошлашга тайёр эканини билдирди.
"Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатларини фаоллаштиришда томонларнинг манфаатдорлиги ва мамлакатлар ўртасидаги муаммоларни конструктив мулоқот йўли орқали ҳал қилишга жиддий сиёсий ёндашув мавжудлиги тасдиқланди", - дейилади хабарда.
Шунингдек ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Атамбаевга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади