16:18 / 09.09.2016
10 518

Ўзбекистон президентлиги учун сайлов ўтадиган сана маълум бўлди

Ўзбекистон президентлиги учун сайлов ўтадиган сана маълум бўлди

Ўзбекистонда президентлик сайлови 2016 йилнинг 4 декабрида ўтказилади. Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов маълум қилган, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Бугун Ўзбекистон республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддасига, "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дейилган хабар матнида.

Хабарда айтилишича, шу муносабат билан Ўзбекистон республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон республикаси президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошлангани эълон қилинган.

Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистон республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Мажлсда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилиши таъкидланди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон республикаси президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилди. Матбуот маркази Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16-уй манзили бўйича жойлашган.

Шу куннинг ўзида маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон республикаси президенти сайловини ёритиш бўйича республика матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон президентлиги учун сайлов ўтадиган сана маълум бўлди