NowSecure компанияси тадқиқотчилари Samsung смартфонлари дастурларининг ҳимояланмаган Wi-Fi алоқа орқали смартфон эгасининг маълумотларига кирса бўладиган заиф томонини аниқлашди. Бу ҳақда CNN Money сайти'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Бу муаммо 2012 йилда ишлаб чиқарилган Galaxy S3 дан бошлаб, Android операцион тизимида ишловчи Samsung`нинг барча смартфонларига тааллуқлидир. Ҳаммаси бўлиб бундай қурилмалардан 600 млн дона мавжуд. Заиф томон клавиатура ишига жавоб берувчи дастурда аниқланган ва ундан стандарт клавиатурани ўчириб қўйиб қутулишнинг иложи йўқ. Экспертлар бу хавфнинг жиддийлигини 10 баллдан 8,3 баллга баҳолашмоқда.
NowSecure`нинг айтишича, бироқ бу заифликка кириш осон иш эмас: ундан фойдаланиш учун қурилмага клавиатура дастури янгиланаётган лаҳзада уланиш керак.
Тадқиқотчилар бу муаммони 7 ой аввал аниқлашган ва зудлик билан бу ҳақда Samsung га хабар беришган. Бироқ ўшандан бери муаммони бартараф этиш учун Samsung томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги туфайли NowSecure бу муаммони ошкор қилишга қарор қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди