11:37 / 04.06.2015
7 089

Samsung Galaxy Tab S2 8.0 дунёдаги энг ингичка планшет бўлиши мумкин

Samsung Galaxy Tab S2 8.0 дунёдаги энг ингичка планшет бўлиши мумкин

Хитой телекоммуникацион ускуналарни сертификатлаштириш маркази сайтида high-end-синфидаги Galaxy Tab S2 8.0 планшетининг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар ва сурати чоп этилди, деб ёзади Kun.uz. Samsung компанияси яқин орада бу планшетни намойиш қилиши кутилмоқда.

Қурилмада 1,9 ГГц такт частотасига эга 8 ядроли процессор (тахминларча, компаниянинг шахсий процессори Exynos 7420) қўлланган. Тезкор хотира 3 Гб ни, флеш-модуль сиғими 16 Гб ни ва кўпроқни ташкил қилади (microSD-картаси ҳисобига оширилади).

Планшет 2048×1536 кўрсатиш қобилиятига эга 8 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Планшетнинг олдида 2 Мп ли камера, орқасида 8 Мп ли камера ўрнатилган. Планшет тўртинчи авлод LTE мобиль тармоқларини қўллаб-қувватлаши айтилган.

Планшетнинг оғирлиги 260 граммни, ўлчамлари 198,2×134,5×5,4 мм.ни ташкил қилади. Планшет бундай қалинлик билан 8-дюймли планшетлар тоифасида дунёдаги энг ингичка планшет номини олишга даъвогарлик қилиши мумкин. Планшет Android Lollipop операцион тизими ўрнатилган ҳолда сотилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy Tab S2 8.0 дунёдаги энг ингичка планшет бўлиши мумкин