Интернетда Facebook’га янгиликлар тасмасидаги постлар остида фойдаланувчилар ҳис-туйғуларини аниқлашга имкон бермайдиган Go Rando браузерлар учун янги функция пайдо бўлди.
Илова ишлаб чиқарувчиларининг билдиришича, ижтимоий тармоқ ҳислар ҳақидаги маълумотни (“лайк”, “вау” ёки “ха-ха” каби) нафақат янгиликлар тасмасини яхшилаш учун, балки рекламани аниқлаш ва маълумотлар билан бошқа ҳаракатлар мақсадида фойдаланади. Масалан, Facebook’нинг реклама мижозлари фойдаланувчилар ҳаддан ташқари дарғазаб бўлиши ёки яхши кайфиятда эканидан фойдаланиб қолишлари мумкин.
Go Rando яратувчиларни алгоритмни чалкаштиришни таклиф этишмоқда: янгилик Facebook’га фойдаланувчининг нейтрал ҳиссиётлари ҳақида маълумотни жўнатади. Агарда фойдаланувчи пост тагида ҳаддан ташқари ижобий ёки салбий фикрларни қолдирса, Go Rando уларни “бир маромга” солиб қўяди.
Бу янгилик Google Chrome браузерида ишлайди. Бошқа фойдаланувчилар учун у ҳақдаги батафсил маълумот ишлаб чиқарувчи блогида жойлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди