22:28 / 26.02.2017
6 096

LG янги смартфонини тақдим қилди

LG янги смартфонини тақдим қилди

26 февралда LG компанияси Барселонада ўзининг янги G6 смартфонини тақдим қилди.

Кутилганидек, қурилма Snapdragon 821 процессорида ишлайди ва QHD+ (1440 х 2880 пиксел) кўрсатиш қобилиятига эга ва бурчаклари думалоқланган 5,7 дюймли экран билан жиҳозланган.

Қурилма иккита 13 Мп ли камера билан жиҳозланган. Ўз навбатида, 5 Мпли сенсорли олд камера 100 градуслик кўриш бурчагига эга ва бу инстаграмм учун квадрат шаклидаги суратлар олишга имкон беради.

Бундан ташқари, смартфон 3300 мА-соат ҳажмли аккумулятор олган, Google Assistant ақлли ёрдамчиси, IP68 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояга эга. Маълум қилинишича, LG G6 уч хил ранг: платина, қора ва кулрангда таклиф қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » LG янги смартфонини тақдим қилди