5 593
Ҳиндистонда нархи 4 доллар бўлган смартфонлар етказиб беришни ваъда қилган компания асосчиси қўлга олинди
Ҳиндистоннинг Ғозиобод шаҳри полицияси нархи 4 доллар бўлган смартфонлар етказиб беришни ваъда қилган Ringing Bells компанияси асосчиси Мохит Гоэлни фирибгарликда гумон қилиб, қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Ringing Bells лойиҳани ишга туширган пайт — ўтган йил февралида 4 доллар 251 рупийга тўғри келган, шу сабабли смартфон Freedom 251 номини олди. Компания қисқа вақт мобайнида 70 миллион буюртма тўплашга муваффақ бўлди.
2016 йил 30 июнда 2,5 миллион смартфон етказиб бериш ваъда қилинганди, бироқ июлга келиб атиги 5 минг дона қурилма етказилди, холос. Шундан сўнг компания аслида Тайвань ишлаб чиқарувчисининг тайёр телефони бўлган Freedom 251 ҳақида умуман ҳисоб бермай қўйди. Смартфон сотуви тўхтатилди ва компания бунинг ўрнига қиммат смартфонлар ва бошқа техника олди-сотдиси билан шуғулланди.
Мохит Гоэль тўлаган маблағи эвазига вақтида ва сифатли смартфонларни ололмаган Ayam Enterprises компанияси шикоятига кўра ҳибсга олинди. Полиция компаниянинг бошқа раҳбарларини ҳам қўлга олиш чораларини кўрмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади