Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтаётган Future Decoded конференциясида Microsoft раҳбари Сатья Наделла Skype Lite мобил иловасини тақдим этди. У алоқа сифати паст бўлган минтақалар фойдаланувчилари учун мўлжалланган. Бу ҳақида TechCrunch порталига таяниб Кун.уз хабар берди.
Манбага кўра, Android операцион тизими бошқарувидаги қурилмаларда ишловчи илова хабар алмашиш ва VoIP-телефон функцияларидан фойдаланиш имконини яратади. Компаниядан маълум қилишларича, Skype Lite иловаси 2G-тармоқлар учун махсус оптималлаштирилган.
Бугунги кунда Skype Lite фақат Ҳиндистонда ишга туширилган. Бошқа мамлакатларда қачон йўлга қўйилиши ҳозирча номаълум. Илова саккиз тилга таржима қилинган, у янгиликлардан хабар топиш ва ҳатто авиачипталар буюртма қилиш мумкин бўлган чат-ботларни қўллаб-қувватлайди.
Бундан ташқари, 2017 йилнинг июнида Microsoft корпорацияси Skype Lite'ни Aadhaar миллий тизими билан интеграция қилмоқчи. Aadhaar - ҳинд фуқароларининг биометрик маълумотлари сақланувчи тизим.
Компания вакилларининг маълум қилишича, бу турли вазиятларда номаълум абонентларни тез аниқлаш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда