Американинг Google компанияси эгаси бўлган Alphabet Inc. Uber такси хизматига нисбатан судга мурожаат қилди. У мазкур компанияни лидар (лазерли локатор) технологиясини ўғирлашда айбламоқда. Мазкур технология ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларда қўлланилади, деб хабар қилмоқда Кун.уз нашри.
Хабар қилинишича, Alphabet Inc. муқобил автомобиллар учун технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган Waymo компаниясини ташкил этган. Айни компания Uber ва Google компаниясининг собиқ муҳандисларини лидарни ўғирлашда айбламоқда.
«Фикримизча, ушбу ҳаракатлар Waymo тижорий режалари ва интеллектуал мулкини эгаллаб олиш учун аниқ режа асосида амалга оширилган», — деган Google эгалари.
Тахминларга кўра, Google собиқ ходими Энтони Левандовски компанияни тарк этишидан аввал, Waymo компаниясига тегишли 14 мингдан ортиқ турли чизмалардан яширинча нусха олган. Улар орасида лидар ҳам бўлган, Энтони Uber таркибидаги стартапида ушбу чизмалардан фойдаланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди