07:48 / 24.02.2017
4 122

Sony дунёдаги энг тезкор хотира карталарини намойиш қилди

Sony дунёдаги энг тезкор хотира карталарини намойиш қилди

Sony корпорацияси SF-G Series оиласига мансуб UHS-II SD флеш-карталарини намойиш қилди. Таъкидланишича, бу карталар дунёдаги энг тезкор флеш-карталардир, деб ёзади Кун нашри.

Картанинг ёзиш тезлиши 299 Мбайт/секундга етади. Маълумотлар эса 300 Мбайт/секунд тезлик билан ўқилиши мумкин.

Шу тариқа, хотира карталари юқори тезликдаги кетма-кет фотосуратга олиш ва видеоматериалларни 4K/UHD форматида ёзишга мўлжалланган профессионал қурилмаларда қўллаш учун мос келади.

SF-G Series карталар оиласи 32, 64 ва 128 Гбайт хотирага эга карталарни ўз ичига олади. Таъкидланишича, бу турдаги карталар юқори ишончлилиги ва узоқ вақт ишлаши билан ажралиб туради. Бундан ташқари, улар сув ва статистик электрдан "қўрқмайди".

Хотира карталари ўчириб юборилган ёки шикстланган файлларни тиклаш учун мўлжалланган File Rescue дастури билан бирга таклиф қилинади. Карталар билан ишлаш учун USB 3.1 Gen1 интерфейсли MRW-S1 ридери қўлланиши керак.

Янги карталар апрелда сотувга чиқарилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Sony дунёдаги энг тезкор хотира карталарини намойиш қилди