VIII Респубика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан «Фото ёки видеооқимдаги шахсни таниш ва аниқлаш ахборот-қидирув тизимларининг қурилиши услубининг ишланмаси» тақдим этилади. Бу ҳақда «Telegraf.uz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Ушбу лойиҳа ТАТУнинг «Ахборот хавфсизлиги» кафедрасида ишлаб чиқилган бўлиб, бинога кириш ва ундан чиқишда одамлар оқимларини кузатиш мақсадида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланишни назарда тутади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши ташкилотлар ва корхоналардаги одамлар, жумладан, ходимлар ва нотаниш шахсларни кузатиш ва уларнинг шахсини аниқлаш имконини беради. Ҳозирда дастурнинг синов версияси ишлаб чиқилган бўлиб, аниқлаш механизмининг таъсирчанлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ярмарка «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилади. Анъанага кўра қатор стендларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларга оид корхоналар тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди