Фашистлар Германиясининг раҳбари Адольф Гитлерга тегишли қизил телефон аппарати АҚШнинг Мэриленд штатидаги аукцион уйида сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Associated Press”га асосланиб “Qalampir.uz” хабар берган.
Бугун, 18 февраль куни аукцион савдолари бошланиши кутилаётган телефон аппаратининг бошланғич нархи 100 минг АҚШ доллари этиб белгиланди. Чесапик шаҳридаги Александер тарих аукцион уйи маъмури Билл Панагопулос телефон 300 минг АҚШ долларига баҳоланиши мумкинлигини билдирди.
Гитлернинг бош қароргоҳида ишлатилган телефон, қўлда ҳам олиб юрилган. Уни Иккинчи Жаҳон урушининг якуни арафасида Гитлернинг бункерини ишғол этган рус аскарлари қўлга киритган эди. Кейинроқ, улар бу матоҳни инглиз сиёсатчиси сер Ральф Райнерга бериб юборишган.
Қизиқарли жиҳати шундан иборатки, тарихда номи қораланган Гитлер ва унинг ҳокимиятига тегишли буюмлар, китоб ва аслаҳалар ғарбдаги аукционларда қиммат нархга сотилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади