Россиялик Виталий Поповнинг РБК нашрига маълум қилишича, у биринчи ҳарфи кенгайтирилган unicode-алифбосидан олинган символдан бошланувчи ɢoogle.com доменига ҳуқуқдан маҳрум этилди. Унинг айтишича, бу Google компанияси талаби билан юз берган. Компания бу бўйича ўз шикоятини 2017 йил бошида билдирган, деб ёзади Кун нашри.
"Google Inc. ёлғон тарзда мени зарарли дастурий таъминот тарқатишда, фишингда айбдор қилди. Бунга мен ҳам, менинг доменим ҳам зиғирча алоқамиз йўқ", деб айтмоқда Попов.
Поповнинг айтишича, уни доменга ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ҳукмини National Arbitration Forum Inc. юридик ташкилоти чиқарган. Доменга ҳуқуқлар энди кимга берилиши борасида аниқлик киритилмаган. Google’да ушбу вазиятга изоҳ берилмади.
Google 2017 йилда Поповнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан National Arbitration Forum’га шикоят қилган. Бу компания таркибига доменлар бўйича баҳсларни ҳал қилиш билан шуғулланувчи ADR ташкилоти киради. Компания шикоятига кўра, россиялик ўз манзилидан спам тарқатиш ва фойдаланувчилар ҳақида шахсий маълумотларни йиғишда фойдаланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди