18:31 / 15.05.2015
8 071

Windows 10 операцион тизими 10та вариантда тақдим қилинади

Windows 10 операцион тизими 10та вариантда тақдим қилинади

Microsoft компаниясининг расмий сайтида янги Windows 10 операцион тизимининг 10 хил кўринишда чиқарилиши маълум қилинди, деб ёзади Kun.uz.

Шу тариқа, Microsoft шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган операцион тизимнинг Windows 10 Home деб номланган стандарт версиясини чиқаради. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, бу версия аввалгиларга жуда ўхшаш бўлади, бироқ унда анчагина янги дастурлар ҳам бўлади: янги браузер, юзни таниш функцияси ва бошқа дастурлар.

Тадбиркорлар учун Windows 10 Pro ваWindows 10 Enterprise версиялари тақдим қилинади. Операцион тизимнинг бу вариантлари ҳам кичик бизнесни ривожлантиришда, ҳам катта ташкилотларни бошқаришда бирдек фойдали бўлади. Windows таклиф қиладиган бизнес учун махсус дастур харажатларни назорат қилиш ҳамда ўз вақтида Microsoft маҳсулотлари учун янгилашларни олишга имконини беради.

Microsoft ўзининг Windows 10 операцион тизимини яратишда уни мактаб ва университетларда таълим жараёнини яхшилаш мақсадида қўллаш имониятини ҳам унутмади. Windos 10 Education нафақат ўқувчи ва талабаларга, балки ўқитувчиларга ҳам фойдли бўлади.

Шунингдек, операцион тизимнинг Windows 10 Mobile, Windows 10 Mobile Enterprise, Windows 10 IoT Core ва бошқа вариантлари ҳам яратилди.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, яна 5 йилдан кейин бу ихтиродан Халқаро фазовий станцияда ҳам самарали фойдаланиш мумкин бўлади. Олимлар ўзларининг янги ишланмалари эски технологияларга аъло даражадаги муқобил технология бўлиши ва двигателларни яратишнинг қимматбаҳо усулларининг ўрнини енгиллик билан боса олишини таъкидлашмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Windows 10 операцион тизими 10та вариантда тақдим қилинади