18:14 / 07.02.2017
5 469

«E-yoshlar» #NavoiyDay ва #BoburDay ҳештегларини дунё трендига олиб чиқиш ҳаракатида

«E-yoshlar» #NavoiyDay ва #BoburDay ҳештегларини дунё трендига олиб чиқиш ҳаракатида

Ўтган йили #Navoiy575 ва #BoburDay ҳештегларини дунё трендига олиб чиққан «E-yoshlar» гуруҳи бу йил ҳам ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда барча ватандошлар, хусусан, виртуал оламдаги фаол ёшларни ўз сафига чорлаб қолади, деб ёзмоқда Дарё нашри.

«E-yoshlar» улар билан биргаликда #NavoiyDay ва #BoburDay ҳештегларини бутун жаҳон Интернет фойдаланувчилари ўртасида фаол тарғиб қилиб, мазкур ҳештегларни дунё трендига олиб чиқмоқчи ва яна бир бора ҳақиқий интернет сайлини ўтказиш учун бел боғлаган.

Мазкур виртуал акция жорий йилнинг февраль ойи ижтимоий тармоқлардаги энг шов-шувли кампанияси бўлиши кутилмоқда.

Акция талабларига кўра,Twitter фойдаланувчилари 9 февраль куни соат 9:00 дан бошлаб #NavoiyDay ҳештеги билан, 14 февраль куни соат 14:00 дан бошлаб эса #BoburDay‬‬ ҳештеги билан пост қолдиришлари керак бўлади.

Акцияда, шунингдек, Facebook ва Instagram фойдаланувчилари ҳам ўз постларида ушбу ҳештегларни ишлатган ҳолда қатнашишлари мумкин.

Қайд этиш жоизки, «E-yoshlar» гуруҳи 14 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Очиқ эшиклар куни» ўтказишни режалаштирган.

Унда ҳар бир киши фаол иштирок этиш учун университетга ташриф буюриши ва ҳудудда ўрнатилган Бобур Мирзо таваллуд кунига бағишлаб тайёрланган махсус баннерлар, декорация ва иллюстрациялар атрофида суратга тушиб, ўз иштирокини онлайн тизимда турли ижтимоий тармоқларда акс эттириб бориши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «E-yoshlar» #NavoiyDay ва #BoburDay ҳештегларини дунё трендига олиб чиқиш ҳаракатида