06:27 / 06.02.2017
6 744

Ўзбекистон провайдерлари учун интернет хизматлари тарифи арзонлаштирилди

Ўзбекистон провайдерлари учун интернет хизматлари тарифи арзонлаштирилди

«Ўзбектелеком» компанияси 2 февралдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет хизматлари тарифи 1 Мбит/секунд учун 86,11 долларга туширди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Бу йилнинг ўзида тарифлар тўртинчи марта арзонлаштирилди. Тарифлар 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/секунд учун 91,07 доллар, 6 январдан 87,57 доллар, 10 январдан 86,85 доллар ва 2 февралдан 86,11 долларга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тарифлар 12 марта туширилган эди. 2016 йил январь ойидан декабрь ойигача 1 Мбит/секунд учун 156,24 доллардан 91,50 долларгача арзонлаштирилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистон провайдерлари учун интернет хизматлари тарифи арзонлаштирилди