17:57 / 05.02.2017
5 950

Telegram айрим мамлакатларда ишламай қолди

Telegram айрим мамлакатларда ишламай қолди

Бундан бир неча кун муқаддам, аниқроғи 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 19:00 лар атрофида Европа ва Яқин Шарқда яшайдиган айрим фойдаланувчилар Telegram мессенжерининг ишлашида кузатилган муаммо юзасидан шикоят қилишган. Компания юзага келган носозликни тезда бартараф этишга ваъда берган, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Telegram вакилининг қайд этишича, муаммо серверда юз берган носозлик сабабли келиб чиққан. Ушбу ҳолат 2013 йилда ВКонтакте тармоғида рўй берган носозликка ўхшайди. Ўша пайтда ҳали Павел Дуров мазкур ижтимоий тармоқни бошқарар эди.

Мессенжер вакилининг ижтимоий тармоқларнинг бирида ёзилишича, 2 февраль куни муаммо ҳақида хабар берилгандан кейин орадан 3 соат ўтиб Европада кузатилган муаммо Telegram томонидан бартараф этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram айрим мамлакатларда ишламай қолди