Интернет орқали товар ва хизматларни сотиш билан шуғулланувчи дунёдаги энг йирик компания бир йилда 15 000 роботни ишга жалб қилди. Шуниси қизиқки, бу жараёнда ишчи ходимлар штати қисқариш ўрнига аксинча, 50 фоизга ошди. Бу ҳақда "The Quartz"га асосланиб Кун.уз хабар берди.
Amazon компаниясида жами 45 000 робот фаолият юритади, бироқ улар ҳозирча одамлар ўрнини боса олмади. Шу боис компания ўз ходимларини истеъфога чиқармаяпти, бунинг ўрнига ишчи ўринларни кўпайтиришда давом этмоқда. Бугунги кунга келиб у ерда 341 000 мутахассис хизмат кўрсатади.
Amazon 2012 йилда Kiva стартапидан кейин ўз фаолиятида роботлардан фойдалана бошлади. Ўшандан буён компания штати қисқармаган, аксинча, йилига 30-50 фоизга ўсган.
Kiva роботлари компания омборларидаги товарлар жойланган шкафларни ташиш билан шуғулланади. Бу эса товар етказиб бериш қийматини сезиларли даражада камайтирди.
The Quartz тахминига кўра, етказиб бериш қийматининг пасайиши туфайли унга бўлган талаб ортган. Бунинг натижасида, табиийки, омборда ишлаш учун янги ишчиларни ёллашга тўғри келади.
"Меҳнат бозорида инсонлар ўрнини роботлар эгаллайдими?" деган саволга экспертлар аниқ жавоб беришмайди.
"Сунъий интеллект кетидан келиши мумкин бўлган ўзгаришлар (хусусан саноат секторига) ишчи ўринларнинг қисқаришига олиб келади. Шу муносабат билан биз ишсиз қолганлар учун барқарор минимал даромадни кафолатловчи тизимни яратиш ҳақида ўйлашимиз зарур".
Сатоси Сирато, Mitsubishi япон тадқиқот институти ходими “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди