Бундан бир неча ҳафта муқаддам янги версиядаги Samsung Galaxy J7 (2017) моделининг суратлари ва рендер видеоси интернет тармоғида пайдо бўлган эди.
Куни кеча эса GFxBench бенчмаркида ушбу смартфонга тегишли айрим техник параметрлар ошкор бўлди, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.
Қурилмага бир кристалли Exynos 7870 процессори ўрнатилади. Samsung томонидан тайёрланадиган мазкур чипсетлар ҳозирча ўзини фақат яхши тарафдан намоён қилиб келмоқда. Модель 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Энг қизиғи, қурилмага Full HD экран эмас, балки HD форматидаги экран жойланади. Қурилманинг 2016 йилда чиқарилган версия ҳам айнан мана шундай форматли экран билан жиҳозланган. Дисплейнинг диагонали 5,5 дюймни ташкил этади. Модель Android Nougat версиясида фаолият кўрсатиши маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?