17:18 / 27.01.2017
7 185

Хитойдаги робот-журналист бир сонияда битта мақола ёзади

Хитойдаги робот-журналист бир сонияда битта мақола ёзади

Хитойдаги Сяо Нань исмли робот-журналист бир сонияда битта мақола ёза олади. У Жанубий Хитойнинг Гуандун вилоятидаги "Наньфан душибао" газетасида "ишлайди". Сунъий онг элементлари бўлган электрон қурилма яратувчилари сўзларига кўра, у кичик бўлган изоҳлар, шунингдек катта муҳаррирлик мақолаларини ҳам тайёрлаши мумкин, деб хабар берди Кун.уз сайти.

"У оддий мухбирларга қараганда, кириб келувчи маълумотларни самарали қайта ишлашда кўп фойда келтиради. Унинг асосий хусусияти – тез мақола ёзиши", - дея Пекин университети робототехника соҳаси мутахассис Вань Сяоцзюннинг сўзларини келтиради "Чжунго жибао" газетаси.

Сяо Нань ўзининг биринчи мақоласини Хитой тақвими бўйича янги йилга бағишлади. У 27 январь куни нишонланади. Мақола мавзуси – оммавий байрам тадбирлари вақтида жамоат транспортининг юкламаси. Миллионлаб кишилар бу вақт мобайнида кўплаб сафарларга чиқади ҳамда бу темир йўл, автобус, денгиз ва авиатранспортдаги катта юкламаларга олиб келади, деб ёзган робот.

Бироқ робот-журналистда камчиликлар ҳам бор. Вань Сяоцзюннинг сўзларига кўра, қурилма "ҳозирча мулоқот қила олмайди" – яъни, Сяо Нань берилган саволларга жавоб бериб, маълум бир фикрни мустақил равишда билдирмайди. Аммо ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, робот "газеталар ва бошқа ОАВ фаолиятини муҳаррирлар ҳамда мухбирларга ёрдам бериш орқали сезиларли даражада яхшилаши аниқ".

Хитойда кейинги вақтларда кўплаб янги роботлар яратилмоқда. Улардан ўйинлар, кекса ва касал инсонларга қараш, экскурсиялар ўтказиш ва маълумотномалар тақдим этишда айниқса самарали фойдаланилмоқда. Экспертларнинг таъкидлашича, улар келажакда тиббиёт соҳасида ҳам наф келтиришлари мумкин экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойдаги робот-журналист бир сонияда битта мақола ёзади