6 301
Facebook сохта хабарларга қарши курашиш ва сифатли янгиликларни яратиш учун «Журналистика» лойиҳасини ишга туширди
11 январь куни Facebook ўз журналистик лойиҳасини ишга туширди, унинг мақсади сифатли журналистикани яратиш, ОАВлар билан ҳамкорлик қилиш ва фойдаланувчиларга янгиликлар бўйича саводхонликни ўргатишдан иборат, деб ёзади "Дарё".
Facebook Journalism Project лойиҳаси йирик ОАВлар билан ҳамкорлик қилиб, улар билан биргаликда янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш; журналистларга махсус тренингларда янги технологиялар ва инструментларни ўргатиш; ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига сифатли ва ишончли ахборот қидиришда ёрдам бериш каби учта йўналишдан иборат бўлади.
The New York Times ёзишича, тез орада лойиҳа Washington Post ва Vox каби нашрлар билан ҳамкорликни бошлайди. Келажакда ушбу рўйхатни анча кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Нашр қайд этишича, Facebook ўзининг ахборот тарқатишдаги роли ҳақида анчадан буён мулоҳаза юритмоқда. Аммо компанияни АҚШдаги президентлик «пойгалари» чоғида янгиликларни манипуляция қилиб, сохта хабарлар тарқатишда айблашгач, ижтимоий тармоқ қалбаки хабарлар тарқалиши муаммоси билан шуғулланишга киришди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди