Нью-Йорк метросининг барча бекатлари мобил алоқа сигнали ва бепул Wi-Fi билан таъминланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нью-Йорк метросининг барча бекатлари мобил алоқа сигнали ва бепул Wi-Fi билан таъминланди

Нью-Йорк метросининг барча бекатлари мобил алоқа сигнали ва бепул Wi-Fi билан таъминланди

9 январь куни Нью-Йорк метросининг шу вақтгача тегишли ускуналар билан таъминланмаган энг сўнгги бекатида мобил алоқа ва бепул Wi-Fi пайдо бўлади. Дарё нашри’нинг ёзишича, жаҳондаги энг йирик метрополитен интернет ва мобил алоқа тармоғи билан тўлиқ қамраб олинади.

Хабар беришларича, энг охирги бўлиб тармоққа уланаётган бекат — Бруклиндаги «Кларк Стрит»дир. Ундан ташқари, ҳозирда яна тўрт бекат қайта таъмирланаётган бўлиб, режа бўйича ишлар якунига етганидан сўнг, бу бекатларда ҳам симсиз тармоқ ва мобил алоқадан фойдаланиш мумкин бўлади.

Лойиҳа Нью-Йорк метрополитени ва Transit Wireless компаниясининг 27 йиллик ҳамкорлиги бир қисми бўлди. Хабар беришларича, шартноманинг умумий қиймати 300 миллион долларга тенг.

Transit Wireless ҳар бир бекатга ҳимояланган Wi-Fi тармоғи ва 911 хизмати билан шошилинч уланиш имконини берувчи стационар қурилмаларни ўрнатиб чиққан. Лойиҳа 2011 йилда бошланган бўлиб, ҳозиргача 286 та бекат қамраб олинган. Энди уларнинг ҳар бирида интернетга кириш ва қўнғироқ қилиш мумкин.

Доимий ҳаракатда бўлган Нью-Йорк аҳолиси учун тармоққа уланиш янада қулайлашди. Бу мамлакатдаги энг банд транспорт тармоғи бўйича қарашларимизни қайта кўриб чиқишга асос бўлади.
Эндрю Куомо, Нью-Йорк мери


Маълумот учун, Ўзбекистонда ягона ҳисобланган Тошкент метрополитенида поездлар бекатлар оралиғидаги очиқ жойлар (кўприклар)га чиққандагина мобил алоқадан фойдаланиш мумкин. Бекатларда мобил алоқа тармоғи сигналлари тутилмайди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.