Kingston Technology компанияси 1 ва 2 Тб ҳажмга эга DataTraveler Ultimate сериясидаги флешкаларни тақдим қилди. Компания бу флешкаларни дунёдаги энг катта хотирага эга флешкалар деб атамоқда. Флешка маълумотларни сақлаш учун жуда катта ҳажм бериши билан унинг ўлчамлари бор-йўғи 72 х 27 х 21 мм ни ташкил қилади.
Флешкадан маълумотни ўқиш ва уни ёзиш тезлиги маълум қилинмаган, уни компьютерга улаш учун маълумотлар билан тез ишлашга мўлжалланган USB 3.1 қўлланади. Янги флешкаларнинг корпуси юқори мустаҳкамликка эга рух қотишмасидан тайёрланган. Улар савдода 2017 йил февраль ойида пайдо бўлиши керак. Флешканинг нархи маълум қилинмаган. Албатта бу флешкалар нафақат дунёдаги энг сиғимдор, балки энг қиммат флешкалар ҳам бўлишини тахмин қилса бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?