Юлдузли осмоннинг энг катта харитаси яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Юлдузли осмоннинг энг катта харитаси яратилди

Халқаро олимлар гуруҳи коинотнинг кўриб бўладиган қисмининг энг катта харитасини яратди, деб ёзади «Дарё». Унга тўрт йил давомида кадрга муҳрланган уч миллиард космик объектлар киритилди.
Юлдузли осмоннинг энг катта харитаси яратилди

Харита Гавайидаги Халеакала вулқони чўққисига жойлаштирилган 1,8 метр диаметрли ва 1,4 гигапикселли Pan STARRS 1 (PS1) телескопи ёрдамида яратилди. Унинг автоматик қидирув тизими ҳаракатланаётган ва ўз ёрқинлигини ўзгартираётган объектларнинг барчасини аниқлайди. Бир кечада у 500 та сурат туширади.

Янги харитага тўрт йил ичида олинган 500 мингта сурат асос бўлди. Унда уч миллиард сайёра, юлдуз ва галактика акс этди. Харита икки петабайт ҳажмига эга — бу юзлаб Wikipedia энциклопедиялари ёки миллиардлаб селфи-суратлар ҳажмига тенг.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.