8 ГБли оператив хотирага эга бўлган смартфонлар даврига кўп вақт қолмаган кўринади. Жанубий Кореянинг Samsung компанияси анча олдин бундай ҳажмдаги хотира чипини яратган эди, эндиликда эса Hynix фирмаси бундай чипнинг аппарат қисмини тайёрлашга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.
Hynix такт частотаси 3733 МГцли 8 ГБли LPDDR4 (ҳар бири 2 Гбли 4 та микросхема) хотирани ишлаб чиқаришга тайёр. Ушбу чипнинг ахборот ўтказиш имконияти 29,8 ГБ/с, у 21 нм техножараёни ёрдамида яратилади. Чипнинг нисбатан камроқ энергия сарфлайдиган версиясини 2017 йилда сотувга чиқариш режалаштирилган.
Таққос учун, Samsung томонидан 10 нм техножараёни орқали яратилган 8 ГБли чип 4266 МГц частотага эга. Hynix маҳсулоти ундан бироз кучсиз ва кўпроқ қувват сарфлайди.
Hynix фирмаси хитойлик ишлаб чиқарувчилардан бошлаб, Dell, Apple ва бошқа гигантларга турли хотира чипларини етказиб беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Damas учун онлайн контрактация очилади