Яқинда Samsung компанияси ўзининг Smart TV туркумидаги ақлли телевизорлари учун навбатдаги дастур янгиланишини чиқарди. Мазкур дастур янгиланиши айни пайтда телевизор менюларида турли рекламаларни кўрсатиши кўплаб фойдаланувчилар эътирозига сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Жанубий Корея компанияси Smart TV телевизорларда реклама кўрсатишни режалагани хақидаги хабар матбуотда ўтган йили пайдо бўлган эди. Бироқ бугунга келиб ушбу режа амалга оширилди: эндиликда Samsung Smart TV фойдаланувчиси телевизор интерфейсидаги бир менюдан бошқа менюга ўтмоқчи бўлса, у компания ҳамкорларига тегишли рекламани маълум муддат кўриши талаб этилмоқда, бундан ғазабланган мижозлар эса телевизорни интернет тармоғидан узиб ташламоқдалар.
Гарчи АҚШдаги Samsung офиси вакиллари рекламаларни телевизор созламаларида ўчириб қўйиш имконияти мавжудлигини қайд этишган бўлса-да, фойдаланувчиларнинг айтишича, ҳатто менюдан рекламани фаолсизлантирганда ҳам айрим рекламалар барибир кўрсатилишда давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди