Facebook компанияси Messenger дастурида гуруҳ видеоқўнғироқларини ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook компанияси Messenger дастурида гуруҳ видеоқўнғироқларини ишга туширди

Facebook компанияси Messenger дастурида гуруҳ видеоқўнғироқларини ишга туширди

Facebook компанияси Messenger дастурида гуруҳ видеоқўнғироқларини ишга туширганини маълум қилди, деб ёзади «Дарё». Унга 50 нафаргача тармоқ фойдаланувчиларини улаш мумкин. Шу билан бирга, суҳбат иштирокчилари селфи-ниқоблар, анимацияланган GIF-тасвирлар ва стикерлардан фойдаланиши мумкин.

Гуруҳ чатида тегишли тугмани босиш орқали бир йўла бир неча фойдаланувчига қўнғироқ қилиш мумкин. Шунингдек, менюда суҳбат иштирокчиларини танлаш керак бўлади.

Агар иштирокчилардан қайсидир бири қўнғироққа жавоб бермаса ҳам, у кейинроқ видеоконференцияга истаган вақтида қўшила олади.

Суҳбатга 50 нафар фойдаланувчини улаш имконияти мавжуд бўлишига қарамай, фақат уларнинг олти нафаридан иборат видеолар акс этади, булар энг фаол фойдаланувчилардир.

Ишлаб чиқувчилар таъкидлашича, ушбу функция Messenger’нинг сўнгги версияси фойдаланувчилари учун яқин вақтларда очилади.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.