Смарфон ёки планшетда Wi-Fi симсиз алоқаси сезиларли даражада батарея қувватини сарфлашини ҳамма билади. Айниқса, ушбу алоқа орқали катта ҳажмдаги файллар ўтказилганда қувват сарфи янада ошади. АҚШнинг Вашингтон университети тадқиқотчилари жорий Wi-Fi стандартидан кўра 10 000 марта кам энергия сарфлайдиган Wi-Fi сигналини чиқарадиган технологияни яратишди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти. Ишланмага “Пассив Wi-Fi” номи берилган бўлиб, у мазкур стандартдаги алоқани келгусида бутулай янги поғонага олиб чиқиши айтилмоқда.
Янги технология рақамли ва аналогли амалларни иккига ажратиш асосида ишлайди. Пассив Wi-Fi сигнални юбориш учун алоҳида аналогли транзистордан фойдаланади, натижада мазкур сигнал ютилади ва кам қувват ишлатадиган рақамли ўтказгичлар орқали анъанавий пакет форматида юборилади.
Пассив Wi-Fi технологиясининг энергия сарфи Bluetooth LE ёки ZigBee модулларига қараганда 1000 марта камроқ экан. Янги технологияни 2017-йилда амалий мисолда намойиш қилиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди