Жорий йилнинг сентябрь ойида iPhone 7 тақдимотида намойиш этилган Airpods наушникларини сотувга чиқариш яна бир неча ойга сурилиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, “Олма” мазкур гаджетни Apple Store дўконларига етказиб беришни бошлаб юборди.
Apple сентябрь ойи бошида бўлиб ўтган iPhone 7 тақдимотида ушбу наушниклар октябрь ойида глобал савдога чиқишини қайд қилган эди. Бироқ, кўриб турганингиздек, Airpods наушниклари узоқ кечикиш билан ниҳоят расталарда пайдо бўлмоқда.
Симсиз Airpods наушникларининг нархи АҚШдаги Apple Store дўконида 159 долларни ташкил қилади, буюртма бериш жараёни очилган, уларни расман 21 декабрдан харид қилиш мумкин бўлади. Наушниклар битта зарядда мусиқа тинглаш режимида 5 соатгача ишлаши мумкин, автоном ишлаш вақти эса 24 соатгача. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?