Nokia D1C моделининг нархи маълум қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Nokia D1C моделининг нархи маълум қилинди

Nokia D1C моделининг нархи маълум қилинди

Бундан аввалроқ сайтимизда Nokia D1C моделининг Antutu бенчмаркида эълон қилинган техник параметрлари ҳақида хабар берган эди. Афсонавий компания эса бундан бир муддат олдин 2017 йилда расман яна жаҳон бозорига қайтиши ҳақида ҳам маълум қилган. Яқинда эса Nokia D1C модели остидаги смартфон нархи ҳам ошкор этилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Манбага кўра, Nokia D1C 5 ёки 5,5 дюймли Full HD экран, Snapdragon 430 процессори, 13 ёки 16 МПли асосий ва 8 МПли олд камера билан жиҳозланади. Сўнгги ахборотда айтилишича, Nokia D1C 150 АҚШ доллари нрахида сотувга чиқарилади. Қурилма 2017 йилнинг февраль ойида ўтказиладиган MWC 2017 кўргазмасида намойиш этилади.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.