Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Tesla электромобилларига ўрнатиладиган микрокомпонентлар ишлаб чиқаришни бошлайди, деб хабар бермоқда Terabayt.uz сайти.
Samsung томонидан тайёрланадиган микрочиплардан машинанинг автопилот тизимида фойдаланилиши маълум қилинган. Ҳозирча бу ҳақдаги бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмаган. Бироқ шуниси маълумки, Tesla электромобилларидаги автопилотнинг энг муҳим қисмини NVIDIA томонидан яратилган Drive PX 2 суперкомпьютери ташкил этади.
Бундан ташқари, Samsung Lucid Motors компаниясига литий-ионли батареялар етказиб бериш бўйича келушувгани эришгани ҳақидаги маълумотлар ҳам эълон қилинди. Ушбу стартап тез орада Tesla электромобилларига жиддий рақиб бўлиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир ойча муқаддим Samsung АҚШнинг аудио/визуаль маҳсулот ва технологиялар ишлаб чиқарадиган Harman фирмасини 8 миллиард долларга сотиб олган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди