HTC VR-ўйинлар яратадиган студия очади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

HTC VR-ўйинлар яратадиган студия очади

HTC VR-ўйинлар яратадиган студия очади

Бугунги HTC компанияси ўзининг Vivo VR номли гарнитураси билан виртуал реаллик бозоридаги энг муҳим брендлардан ҳисобланади. Бироқ, тан олиб айтиш керак, ушбу соҳа мижозлар кутганидан ҳам анча секин суръат ривожланиб бормоқда. Шунинг учун бўлса керак 2016 йил октябрь ойи ҳолатига кўра HTC жами 140 000 дона Vivo VR-гарнитуралари сотишга муваффақ бўлган, холос. Виртуал реалликка мўлжалланган материалларни яратиш ва уларни кўпайтириш мақсадида HTC компанияси Vive Studios номли студия очиши ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Виртуаллик реаллик йўналиши бўйича Тайван компаниясининг вице-президенти Жоэл Бретоннинг қайд этишича, студия томонидан ишлаб чиқиладиган контентлар, авваламбор, 360 градусли видеолардан иборат бўлади.

Vive Studios ҳозирда 2 Bears студияси билан ҳамкорликда Arcade Saga деб аталган ўзининг биринчи маҳсулоти устида ишлашни бошлаб юборган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.