Qualcomm Snapdragon процессорларида ишлайдиган илк компьютерлар келгуси йилда пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Бу ҳақда Microsoft ва Qualcomm компаниялари куни кеча ўтказилган WinHEC 2016 конференциясида маълум қилганлар. Snapdragon 835 Windows 10 дастурига бутунлай мос келади ва бу омил ARM-процессорларнинг барча функцияларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Фойдаланувчилар мобил гаджетларда ушбу процессор ёрдамида Windows дастурлари, жумладан, Win32 дастурларини (MS Office, Adobe Photoshop ва ўйинлар) ишга туширишлари мумкин бўлади. Ушбу жараён янги эмулятор орқали амалга оширилади. Qualcomm Snapdragon чиплари Windows қурилмаларига Wi-Fi ва LTE, 5G, eSIM, бармоқ изи сканери ва тезкор зарядлаш каби функцияларни қўллаш имконини беради. Шу билан бирга, бундай чиплар фаол совутиш талаб этилмайдиган ва ишлаш муддати узоқ бўлган ихчам девайслар тайёрлашга йўл очади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди