Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube терроризмни тарғиб қилишга қарши курашиш учун экстремистик материаллар ҳақидаги ягона маълумотлар базасини яратишни бошлади. Бу ҳақда корпорацияларнинг қўшма баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «Дарё».
Қўшма базада экстремистлар томонидан жойлаштирилган видеоёзув ва график файлларнинг ўзига хос идентификациявий белгилари ҳақидаги маълумотлар сақланади.
«Бу ҳамкорлик террористик контентни интернетда тарқатиш глобал муаммосига қарши курашиш сиёсатимизнинг самарадорлигини оширади деб умид қиламиз», — дейилади баёнотда.
Материаллар экстремистик характерга эга эканлиги ҳақидаги қарорни ҳар бир компания мустақил равишда қабул қилади. Бундай маълумотлар автоматик тарзда йўқ қилинмайди, ҳар бир ҳолатда таҳлил қилинади. Компаниялар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари фош этилмаслигига ваъда бермоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди