Amazon компанияси АҚШда касса ва кассирларсиз ишловчи озиқ-овқат дўконларини очмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.
АҚШ компанияси бундай дўконларни Amazon Go деб атади. Бу дўконларда харидлар смартфонларда ўрнатилган дастур орқали амалга оширилади. Харидор смартфонни дўконга киришдаги турникетга қўйиб, дўконга бемалол кира олади ва ўзини қизиқтирган маҳсулотларни танлай олади.
Бунда Amazon машинавий ўқитиш, компьютер ёрдамида кўриш ва сунъий онг ёрдамида танланган маҳсулотлар ҳақида ахборотни тўплайди, харидор дўкондан чиққандан кейин унга харидлар смартфонга боғлаб қўйилган банк картаси орқали амалга оширилгани ҳақидаги хабар келади.
Компания дастлабки синовлар доирасида бундай дўконни Сиэтлда ўз ходимлари учун очди, бу дўкон оддий харидорлар учун 2017 йилдан бошлаб ишлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди