Қурилмалар диагностикаси билан шуғулланувчи Instrumental компанияси мутахассислари Samsung Galaxy Note 7 смартфонини бўлаклаб, унинг ўз-ўзидан алангаланиб кетиши сабабини маълум қилдилар.
Муҳандисларнинг айтишича, аккумуляторлар деталларнинг ёмон жойлаштирилгани сабабли портлаган. Смартфон ичидаги бутловчи қисмлар аккумуляторни эзган. Натижада аккумулятор алоҳида бўлимда жойлаштирилган бўлганига қарамасдан, деталлар ва аккумулятор орасидаги масофа жуда кичик бўлган.
"Камроқ сиғимдаги аккумулятордан фойдаланиш бу муаммодан қочишга имкон берарди. Бироқ унда смартфоннинг узлуксиз ишлаши ундан аввалги Note 5 ва бевосита рақобатчиси iPhone 7 Plus’никидан камроқ бўларди", дейилмоқда Instrumental ҳисоботида.
Компанияда тафтиш ҳали ҳам давом этмоқда ва унинг натижалари 2016 йил охирида маълум қилинади. Компания учун смартфоннинг ўз-ўзидан алангаланиб кетиши жумбоқ бўлиб қолаётгани сабабли, кейинги флагман модел Galaxy S8 чиқарилиши чўзилиб кетди.
Note 7 моделидаги смартфонлар 2016 йил августида сотувга чиққанди, бироқ октябрда, смартфон алангаланиб кетиши билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд қилингандан кейин Жанубий Корея компанияси аввал уни сотишни, кейинроқ эса умуман ишлаб чиқаришни тўхтатди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди