Хитойнинг Bluboo компанияси бундан бир неча кун олдин ўзининг илк қўш камерали смартфони Bluboo Dual моделини намойиш қилди.
Terabayt.uz cайтининг ёзишича, смартфонга Sony томонидан ишлаб чиқарилган 13 МПли сенсор + 2 МПли қўшимча камера ўрнатилган. Селфи камеранинг аниқлиги 8 МП. Гарчи моделнинг нархи арзон бўлса-да, у тўлиқ металл корпус ва бармоқ изи сканери билан таъминланган. Моделга 5,5 дюймли Sharp томонидан тайёрланган Full HD экран ўрнатилган. Дисплей Gorilla Glass 4 шишаси билан ҳимояланган, уни нам бармоқлар ёки қўлқоп билан ҳам бошқариш мумкин.
Bluboo Dual тўрт ядроли MediaTek MT6737T процессорида ишлайди, тезкор хотирасининг сиғими 2 ГБ. 16 ГБ доимий хотира ва microSD слот кўзда тутилган. Аккумуляторининг сиғими 3000 мА/соат.
Моделнинг нархи 150 доллар, 18 декабрда Хитойда сотувга чиқади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди