14:54 / 30.11.2016
6 986

Samsung Galaxy S8 автофокусли янги селфи камерага эга бўлади

Samsung Galaxy S8 автофокусли янги селфи камерага эга бўлади

Samsung Galaxy S8 ҳақида сўнгги пайтларда интернет тармоғида анча кўп тафсилотлар эълон қилинмоқда. Ҳатто яқинда Хитойдаги ижтимоий тармоқларнинг бирида ушбу флагманнинг тахминий суратлари ҳам пайдо бўлган эди.

Кеча Жанубий Кореянинг IT соҳасига доир янгиликларни ёритадиган KoreaIT News cайтида Samsung Galaxy S8 моделига тегишли яна бир янгилик ҳақида хабар берилди. Нашрда ёзилишича, Samsung компаниясининг навбатдаги флагмани автофокус функцияга эга селфи камера билан жиҳозланиши мумкин экан. Умуман олганда, бу функция смартфон саноатида янгилик эмас, бироқ жуда кам учрашини тан олиш лозим.

Шунингдек, камера модулининг ҳажмини камайтириш мақсадида Samsung янги смартфонда бошқа турдаги актуатордан фойданишни режалаштирган. Ҳозирча модель камераси ҳақида бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung Galaxy S8 автофокусли янги селфи камерага эга бўлади