Хитойнинг Meizu компанияси Meizu M5 Note смартфонини 6 декабрда тақдим этишга қарор қилди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти. Аввалроқ тармоқда кузатилган маълумотларда ушбу смартфон 30 ноябрда намойиш этилиши маълум қилинган эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра ишлаб чиқарувчи тақдимотни бир неча кунга кечиктирган.
Хитой телекоммуникация қурилмаларини рўйхатга олиш базасида қайд этилган смартфонга доир тафсилотларга қараганда, модель 5,5 дюймли FHD экран, саккиз ядроли Helio P10 процессори, 2/3/4 ГБ оператив, 16/32/64 ГБ (уч хил модификацияда) доимий хотира, 13 ва 5 МПли камераларга эга бўлади. Аккумуляторнинг сиғими анча йирик – 4000 мА/соат. Ҳозирча смартфоннинг нархи номаълум, бироқ тахминларга кўра унинг энг арзон версияси (2/16 ГБ) 130 доллар атрофида сотилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?