Ўзбекистонда Xiaomi компаниясининг Redmi Note 4 смартфони — Redmi Note 3 моделининг янгиланган версияси сотила бошлади, деб ёзади «Дарё». Янги қурилма 5,5 дюймли Full HD-дисплей ва пластик деталлари бўлмаган тўлиқ металл корпуси билан фарқланади.
Телефоннинг пастки қиррасида бир жуфт динамиклар, орқа томонида 13 мегапикселли камера жойлашган, у бармоқ изи сканери билан уйғунлашиб кетган. Смартфон «капоти остида» эса 10 ядроли MediaTek Helio X20 процессори, 4100 мА/соат сиғимли аккумулятор, 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира бор.
Тошкентнинг «Флешка» савдо мажмуасида Redmi Note 4 1 650 000 сўмга таклиф қилинмоқда. Таққослаш учун, Redmi Note 3’ни ҳозир 1 115 000 сўмга харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади