Instagram бир йўла иккита янги функция — Stories бўлимида тўғридан-тўғри онлайн-трансляциялар ҳамда чатлар учун Instagram Direct’да ғойиб бўлувчи фотосуратлар ва видеоларни тақдим этди, деб ёзади Дарё нашри..
Бевосита трансляцияларни Instagram Stories бўлимида кўпи билан бир соат олиб бориш мумкин. Фойдаланувчилар изоҳларни ёқиши ва ўчириши мумкин. Видео ёзиб олинмайди — барча трансляциялар ўчириб борилади.
Сервис яратувчилари ғоясига кўра, онлайн-трансляциялар фойдаланувчилар ўртасида ҳамкорлик тажрибасини бойитиш имконини бериб, уларга яқинроқ алоқада бўлишга ёрдам беради.
Видеотрансляциялар функцияси барча мамлакатлардаги Instagram фойдаланувчилари учун «яқин бир неча ҳафта ичида» ҳозир бўлади.
Instagram Direct’даги шахсий ва гуруҳ чатларида ғойиб бўлувчи фото ва видеолар функциясидан эса аллақачон фойдаланиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди