Apple яхши даромад келтирмаётган бўлимини ёпди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple яхши даромад келтирмаётган бўлимини ёпди

Apple яхши даромад келтирмаётган бўлимини ёпди

Apple компанияси симсиз роутерлар ишлаб чиқарувчи бўлимини ёпди. Бунга компаниянинг ўзига максимал фойда келтирадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратишни режалаштиргани сабаб бўлган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Манба берган маълумотга кўра, Apple сўнгги йилларда аста-секинлик билан симсиз роутерлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ходимларни бошқа бўлимларга ўтказиб борган.

Компания ўз роутерларини 2013 йилдан бери янгиламаган. Ҳозирда Apple шу каби қурилмаларнинг 3 турдаги модели – AirPort Express, AirPort Extreme ва AirPort Time’ни сотишни давом этмоқда.

Аввалроқ компания мониторлар ишлаб чиқаришни тўхтатиб, LG билан ҳамкорлик ҳақида эълон қилган эди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.