Seagate компанияси 5 ТБ сиғимга эга Backup Plus Portable номли хард-тўплагични сотувга чиқаради. Бундай йирик сиғимли тўплагич ҳозирда ахборотларни сақлаш ва кўчиришга бўлган эҳтиёжларга жавоб сифатида ишлаб чиқилди.
Backup Plus Portable аввалроқ намойиш этилган 2,5 дюймли сиғими 1,25 ТБ бўлган Seagate Barracuda қаттиқ диски асосида яратилди. Хард-тўплагич стационар ва мобил қурилмалардан файлларнинг захира нусхалари яратадиган ҳамда уларни ижтимоий тармоқлар билан бевосита улашиш имконияти берадиган Seagate Dashboard утилитаси ёрдамида ишлайди. Шунингдек, гаджет оддий компьютер ва Mac компьютерларига мос тушади. Қурилмани бошқа гаджетларга USB 3.0 порти орқали улаш мумкин. Алюмин корпуснинг қалинлиги 2 сантиметрдан (20,5 мм) иборат.
Backup Plus Portable компаниянинг бошқа моделлари билан биргаликда (Ultra Slim, Slim, Portable 4TB, Fast, Desktop ва Hub) ташқи тўплагичлар линейкасидан ўрин олади. Нархи 190 доллар, тўрт хил рангда тайёрланади, шу ойда сотувга чиқиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади