01:50 / 12.11.2016
6 913

Google Play’даги янги вирус 1 млн фойдаланувчига ҳужум қилишга улгурди

Google Play’даги янги вирус 1 млн фойдаланувчига ҳужум қилишга улгурди

Бир миллиондан ортиқ Android-смартфонлар Google Play’да тарқалган Android.MulDrop.924 трояни билан зарарланди, деб ёзади «Дарё». Дастурий таъминот дастурларни фойдаланувчини огоҳлантирмасдан юклаб олади ва уларни ўрнатишни таклиф қилади, хиралик билан рекламаларни кўрсатаверади.

Зараркунанда хусусиятлар ўйинларда ва бошқа дастурларда бир вақтнинг ўзида бир нечта аккаунтлардан фойдаланиш имконини берувчи Multiple Accounts: 2 Accounts дастуридан топилди. У ўз функцияларини ҳақиқатда бажаради, бироқ зарар ҳам келтиради.

Аввало, троян фойдаланувчини огоҳлантирмасдан, бегона дастурларни юклаб олади. Бундан ташқари, зараркунанда дастурий таъминот хиралик билан реклама кўрсатади.

Multiple Accounts: 2 Accounts ўз ичига бир нечта зараркунанда модулларни олади. Мутахассислар Google’ни ушбу хавф ҳақида огоҳлантирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google Play’даги янги вирус 1 млн фойдаланувчига ҳужум қилишга улгурди