Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Lenovo компанияси Хитойда металл корпусли Moto M смартфонини расман тақдим қилди. Ушбу смартфоннинг аввалроқ Kung-Fu лойиҳа номи остидаги баъзи рендерлари эълон қилинган эди. Телефон металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери орқа панелга жойланган. Сув қайтарадиган P2i қопламига эга.
Moto M 5,5 дюймли Full HD аниқлигидаги Super AMOLED экран, 16 МПли фазали автофокус ва икки хил рангдаги чақноқ билан таъминланган асосий ҳамда 8 МПли олд камера билан жиҳозланган.
Қурилма такт частотаси 2,2 ГГц бўлган саккиз ядроли MediaTek Helio P15 (Mali T860MP2 графикаси билан) процессорида ишлайди, оператив хотиранинг сиғими – 4 ГБ. Доимий хотира эса 32 ГБ бўлиб, уни microSD-карта ёрдамида 128 ГБгача кенгайтириш имконияти мавжуд. Модель сиғими 3050 мА/ст бўлган тезкор зарядлаш функциясига эга аккумулятордан қувватланади.
Moto M тилларанг ва кумушранг версияларда сотувга чиқарилади. Смартфоннинг сотувлари 11 ноябрда Хитойда бошланади. Нархи – 294 доллар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради