16:49 / 08.11.2016
6 556

Apple компанияси iPhone 7’ни янги рангда чиқаради

Apple компанияси iPhone 7’ни янги рангда чиқаради

Apple компанияси iPhone 7’ни «оқ оникс» ёки Jet White деб аталувчи янги тусда чиқармоқчи, дея ёзмоқда «Дарё» Япониянинг обрўли Macotakara манбасига таяниб. Ушбу ранг бу йил Apple маҳсулотлари харидорлари орасида энг кўп оммалашган «қора оникс»га жуфт бўлади.

Jet Black’да бўлгани каби, янги оқ ранг ҳам жилоли эффектга эга бўлади.

Хабар берилишича, «қора оникс» тусидаги гаджетларда корпус жилосиз алюминийдан тайёрланган, ялтироқ эффектга эришиш учун эса телефон қобиғи 9 поғонали анодлаш ва силлиқлаш жараёнидан ўтади.

Тахминларга кўра, янги оқ рангни компания iPhone 7 смартфонлари савдосини яхшилаш мақсадида қўшишга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси iPhone 7’ни янги рангда чиқаради