Спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи Nike компанияси ортидан Puma фирмаси ҳам боғичи ўз-ўзидан боғланадиган кроссовка ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Autodiscs номли янги кроссовкалар ичига боғланишни заифлаштирувчи ёки кучайтирувчи электромотор ўрнатилган бўлади. Боғланиш бевосита кроссовкадаги тугма ёки мобил дастур орқали амалга оширилади.
Илгарироқ Nike компанияси боғичи ўз-ўзидан боғланадиган Nike Hyperadapt 1.0 кроссовкаларини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди. Puma яратувчиларининг айтишича, Autodiscs кроссовкасининг Hyperadapt 1.0 га нисбатан иккита устунлиги бор.
Биринчиси, боғичларни бошловчи мотор кроссовканинг тагчармида эмас, тилида жойлашган. Бу оёқ кийимнинг эгилувчанлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Иккинчи устунлик шундан иборатки, кроссовканинг боғланишини мобил дастур ёрдамида смартфон орқали амалга ошириш мумкин. Кроссовкада нима билан шуғулланишга қараб, унинг боғланишини ҳар икки ёки алоҳида оёқ учун максимал даражада қулай ҳолатга келтириш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди